• UZRUEN
  • uzbekistan flag uzbekistan emblem

O‘zbek tili va adabiyoti kafedrasi

 

 Shirin opa Содиқова Ширин Бахтиёровна
Илмий даража ва унвон Филология фанлари номзоди, доцент.
Лавозим: Кафедра мудираси
Қабул вақти: Ҳар куни  (14:00-16:00)
Телефон: +998 93 581 93 33
Е-маил:

 

 

Мустақиллик даврида олим таълим соҳаси олдига бутунлай янги вазифалар ва янгича мақсадлар қўйилди, Тошкент давлат шарқшунослик университети жамоаси ҳам шу вазифаларни бажариш ва мақсадларга эришиш учун жипслашиб, фаолият олиб бормоқда. Биринчи навбатда шарқшунос олимлар ва тадқиқотчилар олдига миллий маънавий меросимизни ўрганиш, қайта тиклаш ва кенг халқ оммасига етказиш вазифаси қўйилди. Кейинги навбатда, ватанимиз қўшни Шарқ мамлакатларининг тили ва маданий ижтимоий ҳаёти, иқтисодий-сиёсий жараёнлар, урф-одатлари, анъаналарини яхши биладиган давлатлараро иқтисодий ва ҳуқуқий ҳужжатларни таржима қилишга қодир бўла оладиган шарқшунос мутахассисларни тайёрлаш вазифаси белгиланди. Бу ишларни амалга оширишда ўзбек ва рус тиллари кафедраси ҳам ўз улушини қўшмоқда, зеро ўз она тилини яхши билмаган инсон етук мутахасис бўла олмайди, муаммаллика эриша олмайди. Ўзбек ва рус тиллари кафедраси 2019 йил 18 майда, факультетлараро хизмат кўрсатувчи кафедра сифатида ташкил этилган. 2020/2021 йилдан бошлаб Тошкент давлат шарқшунослик университети Туркшунослик факультети тузилмасига кирди. Кафедрада таркибида 15 педагог фаолият юритади, улардан  илмий даражага эга аъзолар   8 кишини ташкил этади.  Кафедра ўқитувчилари бакалавриат босқичининг барча таълим йўналишлари ва магистратура босқичининг айрим мутахасисликларида қуйидаги фанлар бўйича дарс берадилар:

БАКАЛАВРИАТ:

  1. Ўзбек тили (бакалавриат барча йўналишлари учун);
  2. Рус тили (бакалавриат барча йўналишлари учун);
  3. Ўзбек тили (хорижликлар учун);
  4. Рус тили (хорижликлар учун);
  5. Илмий иш асослари;
  6. Хозирги ўзбек адабий тили;
  7. Хозирги рус адабий тили;
  8. Нутқ маданияти;
  9. Ўқитувчи нутки маданияти;
  10. Умумий тилшунослик.

МАГИСТРАТУРА:

  1. Лингвистик тадқиқот методикаси;
  2. Илмий ва адабий матн тахрири;
  3. Махсус фанларни ўқитиш методикаси;
  4. Рус тили.

КАФЕДРАДА ФАОЛИЯТ ЮРИТУВЧИ ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИЛАР:

  1. Содиқова Ш.Б. доц.ф.ф.н.;
  2. Рихсиева Г.Ш. доц., ф.ф.н.;
  3. Лафасов Ў.Ф. доц., ф.ф.н.;
  4. Йўлдошев Т. к.ўқитувчи, ф.ф.н.;
  5. Тўйчибоева Ш.Ш. к.ўқитувчи, п.ф.н.;
  6. Ҳамдам-зода Л.Х. к.ўқитувчи;
  7. Якубова Ш.И. к.ўқитувчи;
  8. Белых Л.Х. к.ўқитувчи;
  9. Шокирова Д.З. стажёр ўқитувчи;
  10. Саидалиева Г. стажёр ўқитувчи;
  11. Шорасулова Ш.ўқитувчи, ф.ф.н.;
  12. Жўраева Н.Г. к.ўқитувчи ф.ф.н.;
  13. Тўраходжаева Ю.В. к.ўқитувчи;
  14. Икромов М.Ш. к.ўқитувчи;
  15. Кудратходжаева Н.А. к.ўқитувчи, ф.ф.н.

Кафедра ўқитувчилари томонидан охирги 10 йил ичида 4 та монография, 30 дан ортиқ ўқув-услубий  қўлланма булардан 3 таси олий ва ўрта таълим вазирлиги грифини олган,  1та электрон дарслик, 1 та электрон ўқув қўлланма, 1та электрон луғат, 10  дан ортиқ  хорижий журналларда мақолалар, маҳаллий нашрларда 200 дан ортиқ илмий мақолалар нашр этилган.  Жумладан, 2019-2020 ўқув йилида нашр этилган илмий ишлар рўйҳати:

  1. Содиқова Ш.Б., Тўйчибоева Ш.Ш. К методике преподавания русского языка в группах с узбекским языком обучения.
  2. Содиқова Ш.Б. Оъзбек тилини хорижий тил сифатида оърганиш масалалари.         3.      Хамдам-Зода Л.Х.        Коммуникативно-функциональные особенности текста.
  3. Хамдам-ЗодаЛ.Х. К вопросу передачи реалий в переводе.
  4. Тураходжаева Ю. Из первого опыта анализа художественного перевода.

6       Лафасов Ў.         “Ўзбек тили” ўқув қўлланмаси давлат грифи.

7       Лафасов Ў. “Нутқ маданияти” ўқув қўлланмаси давлат грифи.

8       Лафасов Ў. , Норқулова Г.     Уйғур миллий таомлари ҳақида.

9       Лафасов Ў., Фозилия М. Шарқнинг машҳур ёзув санъатлари хусусида.

10     Лафасов Ў. Қодирий романлари ва халқ оғзаки ижоди.

11     Лафасов Ў.          Абдулла Қодирий кашфиёти ва сўз қўллаш маҳорати.

12     Лафасов Ў. , Муаззама Фозилия “Ўткан кунлар” романининг туркча таржимаси хусусида.

13     Лафасов Ў.,Севара Мирсамадова Навоийдан баҳра олганлар.

14     Лафасов Ў., Муаззама Фозилия Ўзбек насрида Абдулла Қодирийнинг ўрни.

15     Шакирова Д.       А.С. Пушкиннинг муҳаббат лирикаси ўзбек шоир ва ёзувчиларининг таржималарида ифодаланиши.

16     Сайдалиева Г.Д.  Организация самостоятельной работы по русскому языку как форма деятельности студентов

 

КАФЕДРА ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИЛАРИ ХАҚИДА ҚИСҚА МАЪЛУМОТ

 

Содиқова Ширин Бахтиёровна

Содиқова Ширин Бахтиёровна 1973 йил 13 октябрда Тошкент шаҳрида туғилган. 1995 йилда Тошкент Давлат Университетининг ўзбек филологияси факультетини муваффақиятли тамомлаган. Аспирантурада тахсил олиб, номзодлик диссертациясини ҳимоялаган. 2008 йилдан бошлаб Тошкент Давлат шарқшунослик университетида филологияга оид назарий фанлар ва ўзбек тили фанидан хорижий ва ўзбекистонлик талабаларга дарс беради. 2019 йил 20 майдан “Ўзбек ва рус тиллари” кафедрасининг мудираси.

 

Лафасов Урак Пазилович

 

 

Лафасов Урок Пазилович  1963 йил 20 июнда Қашқадарё вилояти, Қамаши туманида туғилган. 1985 йилда Тошкент Давлат педагогика институтини тамолаган. Аспирантурада тахсил олиб, номзодлик диссертациясини ҳимоялаган.  1997 йилдан бошлаб Тошкент давлат шарқшунослик университетида филологияга оид назарий фанлар ва ўзбек тили фанидан талабаларга сабоқ беради.

 

 

 

Юлдашев Тобошар Қодирович

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Юлдашев Тобошар Қодирович 1972 йил 6 январда    Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани туғилган. 1994 йилда Тошкент Давлат педагогика институтини тамолаган. Аспирантурада тахсил олиб, номзодлик диссертациясини ҳимоялаган.  1994 йилдан бошлаб Тошкент давлат шарқшунослик университетида филологияга оид назарий фанлар ва ўзбек тили фанидан талабаларга сабоқ беради.

 

Туйчибаева Шахноза Шакировна

 

Туйчибаева Шахнза Шакировна  1964 йил 29 сентябрда Тошкент вилояти Янгийўл туманида туғилган. 1986 йилда Тошкент Давлат Университетинг рус филологияси факультетини муваффақиятли тамомлаган. Ўзбек Давлат жаҳон тиллари университетида аспирантурада тахсил олиб, номзодлик диссертациясини ҳимоялаган.  1996 йилдан бошлаб Тошкент давлат шарқшунослик университетида филологияга оид назарий фанлар ва рус тили фанидан талабаларга сабоқ беради.

 

 

 

 

Хамдам-Зода Лейло Хасановна

Хамдам-Зода Лейло Хасановна 1962 йил 1 декабрда Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида туғилган. 1987 йилда Республика рус тили ва адабиёти педагогика институтини тугатиб, ўқитувчилик  фаолиятини бошлаган. 2018 йилдан бошлаб бошлаб Тошкент давлат шарқшунослик университетида  рус тили фанидан талабаларга сабоқ беради.

Якубова Шахноза Икрамовна

 

Якубова Шахноза Икрамовна 1967 йил 5 июнда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1989 йилда Тошкент Давлат Университетинг рус филологияси факультетини муваффақиятли тамомлаган. 1999 йилдан бошлаб Тошкент давлат шарқшунослик университетида филологияга оид назарий фанлар ва рус тили фанидан талабаларга сабоқ беради.

 

 

Белых Лилия Хамзаевна

 

Белых Лилия Хамзаевна 1959 йили 25 апрелда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1991 йилда Тошкент Давлат Университетинг рус филологияси факультетини муваффақиятли тамомлаган. 1996 йилдан бошлаб Тошкент давлат шарқшунослик университетида филологияга оид назарий фанлар ва рус тили фанидан талабаларга сабоқ беради.

 

 

Шакирова Дилфуза Зоидовна

 

 

Шакирова Дилфуза Зоидовна 1972 йили 28 январда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1994 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари Университетини муваффақиятли тамомлаган. 2018 йилдан бошлаб Тошкент давлат шарқшунослик университетида рус тили фанидан талабаларга сабоқ беради.

 

Сайдалиева Гулноза Джамбуловна

 

Сайдалиева Гулноза Джамбуловна 1974 йили 14 январда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1995 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари Университетини муваффақиятли тамомлаган. 2018 йилдан бошлаб Тошкент давлат шарқшунослик университетида рус тили фанидан талабаларга сабоқ беради.

 

 

Шарасулова Ширин Махамадсалиховна

 

 

 

 

 

 

 

Шарасулова Ширин Махамадсалиховна 1976 йили 28 апрельда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1998 йилда Тошкент Давлат Университетинг ўзбек филологияси факультетини муваффақиятли тамомлаган. 1999 йилдан 2002 йилгача ТошДУ кундузги аспирантурасида тахсил олиб номзодлик диссертациясини муваффақиятли ёқлади. 2019 йилдан бошлаб Тошкент давлат шарқшунослик университетида филологияга оид назарий фанлар ва  ўзбек тили фанидан талабаларга сабоқ беради.

 

 

Жўраева Назокат Гулмуродовна

 

 

 

 

 

Жўраева Назокат Гулмуродовна 1966 йил 1 февральда Қашқадарё вилояти, Ғузор туманида туғилган. 1994 йилда Тошкент Давлат Университетинг ўзбек филологияси факультетини муваффақиятли тамомлаган. Номзодлик диссертациясини муваффақиятли ёқлаган. 2019 йилдан бошлаб Тошкент давлат шарқшунослик университетида филологияга оид назарий фанлар ва  ўзбек тили фанидан талабаларга сабоқ беради.

 

 

 

 

 

 

Тураходжаева Юлдуз Вахобовна

 

 

 

 

 

 

Тураходжаева Юлдуз Вахобовна 1966 йил 24 июльда Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида туғилган. 1988 йилда Тошкент Давлат Университетинг рус филологияси факультетини муваффақиятли тамомлаган. 1991 йилдан бошлаб Тошкент давлат шарқшунослик университетида филологияга оид назарий фанлар ва рус тили фанидан талабаларга сабоқ беради.

 

Икрамов Махамад-Шухрат Эркенович

 

Икрамов Махамад-Шухрат Эркенович 1962 йил 2 февральда Қирғизистон Республикасининг Ош вилояти Жалол-Обод шахрида туғилган. 1983 йилда Республика рус тили ва адабиёти педагогика институтини муваффақиятли тамомлаган. 1994йилдан бошлаб хозирга қадар            Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академияси Тиллар кафедраси мудири ўринбосари бўлиб ишламоқда. 2018 йилдан бошлаб ўриндошлик асосида Тошкент давлат шарқшунослик университетида рус тили фанидан талабаларга сабоқ беради.

22.06.2020, 09:59 2007

    Spelling error report

    The following text will be sent to our editors: